Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британча «снос»: 88 та янги уй таг-туги билан бузиб ташланди, аммо бу яхши...

Британча «снос»: 88 та янги уй таг-туги билан бузиб ташланди, аммо бу яхши...

Фото: BAV

Кембриж (Буюк Британия)нинг Дарвин Грин туманида янги қурилган 88 та уй таг-туги билан бузиб ташлангани акс этган аэросуратлар интернетда пайдо бўлди. Пойдеворида нуқсон топилгач, янги уйлар ер билан битта қилиб бузиб ташланди. Жиддий хато Barratt David Wilson Homes Cambridgeshire қурувчи компаниясига 40 миллион фунт стерлингга тушди, деб ёзди Daily Mail нашри.

Суратларда яқиндагина барпо этилган янги тураржой мажмуаси ўрнида қурилиш чиқиндиларини кўриш мумкин. «Снос» ишлари мутахассисларнинг қаттиқ кузатуви остида сўнгги 8 ҳафда давомида олиб борилди. Уйбузарлар ишни қўшни уйларни чанг, хунук манзара ва оғир техника шовқинидан ҳимоялаш учун улкан ҳимоя девори қуришдан бошлашди.

Фото: BAV

Эътиборли томони нимада, биласизми? «Снос»га аризани ўша қурувчи ташкилотнинг ўзи топширган...

Barratt компанияси 2022 йил июнидаги қурилиш назорати пайтида объектларнинг айрим жойларида сифат ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган жиддий камчиликларни аниқлаган. Ўз молиявий зарарига бўлса ҳамки, номига доғ туширмаслик учун, компания ўзи қурган уйларни буткул бузиб ташлаб, янгисини тиклашга қарор қилди.

Бузилган 88 та уйдан иборат мажмуа Кембриж марказидан 1,6 мил масофда жойлашган. Маҳаллий амалдорлар «снос»га рухсат берган ҳудуд теварагида 1 593 та уй, мактаблар, супермаркетлар ва кутубхона жойлашган. Бу ҳуддуда 2-5 ётоқли уйлар нархи 850 минг фунт стерлинггача (1 млн 87 минг долларгача) боради.

Фото: BAV
Фото: BAV

Barratt вакиллари мижозлардан юзага келган ҳолат учун кечирим сўраб, ўз хатоларини тўғрилаш учун бор имкониятларини ишга солишга ваъда беришди.

«Энг муҳими, мижозларимиз учун қураётган уйларимиз юқори сифатли бўлиши шарт, бу хатоларимизни тан олишимиз ва тузатишимиз зарурлигини ҳам англатади», — дейилади компания баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг