Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боррел Фаластин учун муҳим янгиликни эълон қилди

Боррел Фаластин учун муҳим янгиликни эълон қилди

Жозеп Боррел.

Фото: Reuters

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Жозер Боррел Испания ва Ирландия 21 май куни Фаластин давлатини тан олиши ҳақида баёнот берди.

«Бу сиёсий характердаги рамзий ҳаракат. Бу давлатни тан олишдан ҳам каттароқ нарса, бу давлатнинг мавжуд бўлишга иродасини тан олишдир», — Боррелдан иқтибос келтирди Reuters.

Шундан сўнг Белгия ва бошқа мамлакатлар ҳам тегишлича қарорга келишлари мумкин, деди Боррел. Маълумотларга кўра, Фаластинни БМТга аъзо 193 мамлакатнинг 139 таси тан олган.

Таъкидланишича, бугун БМТ Бош ассамблеяси Фаластиннинг тўлақонли аъзоликка аризасини маъқуллаши кутилмоқда, бу фаластинликларга 2024 йилнинг сентябридан айрим ҳуқуқ ва имтиёзларни беради. Бироқ, гарчи БМТ мажлислар зали аъзолари орасида ўтиришса-да, фаластинликлар ташкилотда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг