Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байрам хавфсиз ўтсин десангиз...

Байрам хавфсиз ўтсин десангиз...

Сиз арчани безаш каби қизиқарли жараёнга турли йўллар билан ёндашишингиз мумкин, аммо яқинда пайдо бўлган безатиш тенденцияси кўпчиликка ташвиш келтирмоқда.

Маълум бўлишича, Буюк Британиянинг кўплаб аҳолиси бу йил байрам дарахтларига ноодатий «ўйинчоқлар» – ишлатилган электрон сигаретларни осиб қўйишга қарор қилишган.

Aйтишларича, бу сигаретларнинг барчаси ранг-баранг ва ёрқин.  

Aммо бундай чиройли, ялтироқ буюмларининг хавфсизлиги янада кўпроқ саволлар туғдиради. Электрон сигареталар ишлаб чиқариш ва савдоси бўйича мутахассислар одамларни бу тренддан воз кечишга чақирмоқда. Сигарет тўлиқ ишлатилган ва тўлиқ зарядсизланган бўлса ҳам, батарея ҳали ҳам «ўлмаган» бўлиши мумкин, бу эса ёнғинни келтириб чиқаради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг