Башар Асад армияси Сурияда ўта муҳим шаҳарни бой берди
![Башар Асад армияси Сурияда ўта муҳим шаҳарни бой берди](https://static.xabaruz.com/crop/3/9/920__95_3971040446.jpeg)
Сурия исёнчи кучлари Хама шаҳрини эгаллаб олишди.
Сурия армияси исёнчи кучлар Ҳамага шиддатли жанглардан сўнг кириб келганини тасдиқлади ва унинг бўлинмаларини «тинч аҳоли ҳаётини сақлаб қолиш ва шаҳардаги жангларнинг олдини олиш учун» ҳудуд ташқарисига қайта жойлаштиришга мажбур бўлган.
Аввалроқ Сурия ҳарбийлари исёнчиларнинг пайшанба куни энг йирик шаҳарлардан бири Хамага киришга муваффақ бўлганлигини ёлғон деб атаганди.
Хама шаҳри бутун фуқаролик уруши давомида ҳукумат қўлида қолганди. Шаҳарнинг қулаши Асаднинг Россия ва Эрон каби иттифоқчиларини ларзага солиши мумкин.
Хама Ҳалабдан Дамашқгача бўлган стратегик йўлда жойлашган ва шаҳарнинг қўлга киритилиши Суриянинг энг аҳоли гавжум ҳудудларини боғловчи чорраҳада жойлашган яна бир йирик шаҳар Хомсга йўл очади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter