Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШнинг давлат қарзи рекорд кўрсаткичга чиқди

АҚШнинг давлат қарзи рекорд кўрсаткичга чиқди

Фото: Reuters

АҚШнинг давлат қарзи тарихда биринчи марта $35 триллионлик довондан ошди. Мамлакат молия вазирлиги эълон қилган маълумотлар шуни кўрсатмоқда.

Қўшма Штатларнинг давлат қарзи йил бошида $34 триллиондан юқорилаганди. АҚШ конгрессининг бюджет бошқармаси прогнозига кўра, 2034 йилга бориб мамлакатнинг давлат қарзи 50 трлн доллардан ошади, яъни АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 122 фоизидан кўпроқни ташкил қилади.

12 июл санасида жаҳон мамлакатларининг жами давлат қарзи кўрсаткичи 100 трлн долларлик чўққига кўтарилгани ва глобал иқтисодиётига нисбатан тезроқ суръатларда ўсиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.

Халқаро валюта жамғармасининг алоқалар бўйича директори Жули Козак таъкидлашича, АҚШнинг сўнгги йилларда хатти-ҳаракатлари оқибатида мамлакат бюджети тақчиллиги жуда юқорилашиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг