Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШдаги отишмада 4 киши ҳалок бўлди: тафсилотлар

АҚШдаги отишмада 4 киши ҳалок бўлди: тафсилотлар

АҚШнинг Алабама штатида отишма, тўрт киши ҳалок бўлди.

Алабама полицияси маълум қилишича, штатнинг энг йирик шаҳри Бирмингемда отишма содир бўлиб, камида тўрт киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар яраланган.

Бир неча ҳужумчилар тунги ҳаёти билан машҳур ҳудудда кўчада одамларга қарата ўқ узган. Шу билан бирга, гумонланувчиларнинг шахси ҳали аниқланмаган ва улар машиналардан ёки пиёда ҳолатда ўқ узгани ҳам аниқ эмас.

Полициянинг айтишича, воқеа жойидан икки эркак ва бир аёлнинг жасади топилган. Кейинроқ яна бир киши олган жароҳатларидан шифохонада вафот этган. Gun Violence архиви маълумотларига кўра, жорий йилда Қўшма Штатларда 400 дан ортиқ бундай ҳодисалар содир бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг