Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда Украина ва Исроилга катта пул ажратиш бўйича қарор маъқулланди

АҚШда Украина ва Исроилга катта пул ажратиш бўйича қарор маъқулланди

АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси Украинага ёрдам учун 61 миллиард доллар ажратишни маъқуллади

Музлатилган Россия активларининг Украинага ўтказилиши, шунингдек, Украина, Исроил ва Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган кенг қамровли қонун лойиҳаси Республикачилар назорати остидаги АҚШ Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинди.

Кейинчалик қонун лойиҳаси Сенатга ўтказилади, унда Украинага ёрдам кўпчилик қонунчилар томонидан қўллаб-қувватланади. 

Қонун лойиҳасига кўра, АҚШ Украинага ёрдам бериш учун 61 миллиард доллар ажратади. Тахминан 23 миллиард доллар Америка қурол-яроғ захираларини тўлдиришга, 11 миллиард доллар АҚШнинг минтақадаги операцияларини молиялаштиришга ва яна қарийб 14 миллиард доллар замонавий қурол ва мудофаа тизимларини сотиб олишга мўлжалланган. 23,2 миллиард доллар тўғридан-тўғри Украинани қуроллантиришга сарфланади, шунингдек, қонун лойиҳасида Исроилга 26 миллиард доллар, жумладан, гуманитар эҳтиёжлар учун 9,1 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилган. Яна 8,12 миллиард доллар Ҳинд-Тинч океани минтақасига йўналтирилади.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида Россия активларини мусодара қилиш, жумладан, суверен активларни музлатишни бекор қилишдан тақиқлаш, музлатилган активлар ёрдамида Украинага компенсация бериш ваколати ва активлардан Украинани қайта тиклаш учун фойдаланиш қоидалари мавжуд. Қонун лойиҳаси учун 360 конгрессмен овоз берди, 58 нафари қарши чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг