Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Яманга қарши йирик ҳарбий амалиёт бошлади: маълумотлар

АҚШ Яманга қарши йирик ҳарбий амалиёт бошлади: маълумотлар

АҚШ армияси Яманда ҳутийларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни бошлади. 

 Тегишли буйруқни мамлакат президенти Доналд Трамп берган. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган. 

"Бугун мен Америка Қўшма Штатлари ҳарбийларига Ямандаги ҳутий террорчиларга қарши қатъий ва кучли ҳарбий ҳаракатларни амалга оширишни буюрдим", деди Америка президенти баёнотида. 

Трамп ўз қарорини ҳутийлар Америка ва бошқа кемалар, самолётлар ва дронларни ўққа тутишни тўхтатмагани, бу минтақада тижорий юк ташишни фалаж қилгани билан изоҳлади. 

“Жо Байденнинг жавоби кучсиз эди, шунинг учун жиловсиз ҳутийлар давом этишди. Эрон томонидан молиялаштирилган ҳутий безорилар Америка самолётларига ракета зарбалари бериб, аскарларимиз ва иттифоқчиларимизни нишонга олишди”. Трампнинг айтишича, ҳужумлар АҚШ ва жаҳон иқтисодига миллиардлаб доллар зарар етказган, шу билан бирга бегуноҳ ҳаётларни хавф остига қўйган. 

“Бизнинг жасур ҳарбийларимиз ҳозирда Америка денгиз, ҳаво ва денгиз кучларини ҳимоя қилиш ва ҳаракат эркинлигини тиклаш учун террорчилар базалари, етакчилари ва ракетага қарши мудофаа тизимларига ҳаво ҳужумларини ўтказмоқда”, — деди Трамп. 

 У, шунингдек, Эрон ҳукуматига мурожаат қилиб, уларни ҳутийларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирди. 

 “Сиз Америка халқига, президентлик тарихидаги энг катта мандатлардан бирини қўлга киритган унинг президентига ёки дунёдаги юк ташиш йўлакларига таҳдид солишга журъат этманг. Агар шундай қилсангиз, эҳтиёт бўлинг, чунки Америка сизни бунинг учун тўлиқ жавоб беришга мажбур қилади, биз сизга яхши муносабатда бўлмаймиз." 

 Al-Mayaden телеканали маълумотларига кўра, АҚШнинг Ямандаги зарбаси натижасида тўққиз нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна тўққиз нафари яраланган. Ҳаво ҳужумлари сабаб бомбалар пойтахт шимолидаги Шауб туманидаги турар-жой массивига ҳам тушди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг