Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкалик ҳот-дог кўп ейиш бўйича рекорд ўрнатди (фото)

Америкалик ҳот-дог кўп ейиш бўйича рекорд ўрнатди (фото)

Фото: USA Today

Америкалик Жоуи Честнат 10 дақиқа ичида 83 та ҳот-дог еб, рекорд ўрнатди ва 100 минг доллар мукофот пулини қўлга киритди. Бу ҳақда USA Today хабар берди.

Унинг рақиби, япониялик Такеру Кобаяши 10 дақиқа ичида «атиги» 67 та ҳот-дог ейишни уддалади.

Қизиғи, илгари улар ҳеч қачон учрашишмаган, аммо ғойибдан рақиблар саналишарди.

Рекорд ўрнатилган 10 дақиқалик мусобақа видеотрансляция форматида бўлиб ўтди, 15 йиллик рақиблар биринчи марта юзма-юз келишди.

2024 йил майида кўп овқат ейиш бўйича фаолиятига нуқта қўйганини эълон қилган япон Честнат билан мусобақалашиш имкони пайдо бўлгач, «стол»га қайтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг