Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мутахассис орган трансплантациясидан кейин бемор қанча умр кўришини айтди

Мутахассис орган трансплантациясидан кейин бемор қанча умр кўришини айтди

Орган трансплантацияси даволаб бўлмайдиган касалликка чалинган беморга бошқа усуллар самарасиз бўлганда амалга оширилади. Баъзи беморлар операция учун ўзларига керак бўлган донорни узоқ вақт кутишади. Орган трансплантацияси операциясидан кейин одамлар қанча яшайди? Бошқа аъзони бемор танаси қандай қабул қиладию, умрига қанча йил қўшади? Бу ҳақда академик, трансплантолог Сергей Готье ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Аъзо кўчириб ўтказиш операциясини бошида ўтказган одамлар барча қоидаларга қатъий риоя қилсалар кўп йиллар яшашда давом этади. Масалан юрак трансплантациясидан кейин узоқ умр кўриш бўйича жаҳон рекордини америкалик Тони Ҳусеман ўрнатди – 30 йил яшади.

Россиялик Aлла Гриднева 2002 йилда 22 ёшида юрак трансплантацияси операциясидан ўтган. Операциядан саккиз йилдан сўнг аёл ўғил туғди ва унга ҳаётини сақлаб қолган жарроҳ номини қўйди. Ҳозир Aлла ўғлини катта қилиб, ишлаб, тўлақонли ҳаёт кечирмоқда. Бундай мисолларни ўнлаб келтириш мумкин.

Орган трансплантацияси билан оғриган аксарият одамлар иккинчи ҳаёт учун имконият берилганини тушунишади ва уни онгли равишда, иложи борича фаол яшашга интилишади. Қоидага кўра улар ишлайди, фарзандларини тарбиялайди ва ҳатто спорт ўйинларида иштирок этади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг