2024 йилда денгиз орқали Испанияга келишда 10 мингдан зиёд мигрант ҳалок бўлди
Испаниядаги мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳ ўз ҳисоботини эълон қилди. Унда айтилишича, 2024 йилда денгиз орқали Испанияга келишда 10 мингдан зиёд мигрант ҳалок бўлган.
Global News ёзишича, бу йил Испанияга қайиқда йўл олган муҳожирлар ўртасида ўлим кўрсаткичи кунига ўртача 30 нафарни ташкил этган. Умумуий ўлим кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 58 фоизга ўсган.
Ғарбий Африкани тарк этган мигрантлар Испанияга қарашли Канар оролларига йўл олишади — бу ҳудуддан улар континентал Европага ўтиш пункти сифатида фойдаланишади.
15 декабр ҳолатига қайд этилган 10 457 та ўлим ҳолатининг аксарияти Атлантика йўналиши деб аталувчи мана шу хавфли денгиз йўлига тўғри келган.
Ҳалок бўлганларнинг 1 538 нафари — болалар, 421 нафари — аёллар. Энг кўп ҳалокат апрел ва майга тўғри келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter