Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Тиббиёт фанлари доктори Рустам Юлдашев вафот этди

Тиббиёт фанлари доктори Рустам Юлдашев вафот этди

Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар, тиббиёт фанлари доктори Юлдашев Рустам Шавкатович 59 ёшида вафот этди.

Р. Юлдашев 1965 йил 7 июлда Бухоро вилоятида туғилган. 1988 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали директори, Қашқадарё ва Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

2021 йил I даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланган. 

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring