Тошкент вилоятига янги прокурор, ФВВ раҳбарига эса ўринбосар тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мирзаев Азамат Эгамбердиевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Азамат Мирзаев тайинловга қадар Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Қодиров Нуриддин Бахриддинович Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Қодиров Нуриддин Бахриддинович Мудофаа вазирлиги тизимида турли лавозимларда хизмат қилган.
Тайинловга қадар Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter