Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида Mobiuzнинг замонавий Хизмат кўрсатиш маркази очилди

Тошкент вилоятида Mobiuzнинг замонавий Хизмат кўрсатиш маркази очилди

Mobiuz бутун республика бўйича савдо ва хизмат кўрсатиш офислари тармоғини тўлиқ янгилашда давом этмоқда. Уларнинг навбатдагиси Чирчиқ шаҳрида очилди.

Мобил алоқа операторлари фаолиятида мижозларга хизмат кўрсатиш муҳим ўрин тутади. Бу йўналиш нафақат масофавий хизматлар, маслаҳат ва ёрдам кўрсатиш учун алоқа маркази (call-марказ)ни, балки абонентларга яқин жойлашган офислар ва савдо нуқталарини ўз ичига олади.

Mobiuzнинг Чирчиқ шаҳридаги Хизмат кўрсатиш маркази (ХКМ) операторнинг 15 та йирик ҳудудий бўлинмаларидан биридир. У компанияни бутун Тошкент вилоятидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Ўтган бир йил давомида Чирчиқ шаҳридаги Хизмат кўрсатиш маркази бутунлай ўзгарди. Бинонинг ташқи ва ички қисмлари компания корпоратив услубидан фойдаланган ҳолда тўлиқ реконструкция қилинди ва таъмирланди. Ходимлар ва ташриф буюрувчилар, жумладан, алоҳида эҳтиёжга эга шахслар учун барча зарур қулайликлар яратилди. Уяли алоқа операторининг энг замонавий маҳсулот ва хизматларига оид видеороликларини намойиш қилиш қилиш учун бинонинг олд қисмига илк марта катта экран ўрнатилди.

ХКМ шаҳар марказида, гавжум автомагистрал ёнида жойлашганини инобатга олиб, ландшафт дизайнига катта эътибор қаратилди. Mobiuz офисининг атрофи дарахтлар ва буталар, яшил майсазорлар ва гулзорлар билан ўралди. Бу ерда инсон ўзини тинч-осойишта ва ҳимояланган хис қилади. Шу билан бирга, ҳудуднинг архитектура ва ландшафт композицияси шаҳар муҳити билан уйғун боғланди.

Офиснинг ўзида абонентлар, корпоратив мижозлар ва тижорат ҳамкорлари учун алоҳида хизмат кўрсатиш зоналари мавжуд. Асосий эътибор максимал қулайлик яратиш, маълумот бериш ва хизмат кўрсатишнинг такомиллаштирилган стандартларига қаратилган. Юқори малакали ходимлар уяли алоқа билан боғлиқ барча масалаларда ҳар доим ёрдам беришга тайёр.

Янгиланган хизмат кўрсатиш марказининг очилиш маросими байрамона руҳда ўтди. Тадбирда Mobiuz Бош директорининг иқтисодиёт ва молия бўйича биринчи ўринбосари Ёқубжон Сайдалиев сўзга чиқди. Алоқа ва интернет сифатини янада ошириш, янги хизматларни жорий этиш, қулай хизмат кўрсатиш шароитларини яратиш борасида компания томонидан амалга оширилаётган ишлар таъкидланди.

Қизил тасмани кесиш маросими бўлиб ўтди. Кўнгилочар дастур доирасида компаниянинг турли совринлари ўйналди. Тадбир иштирокчилари ва меҳмонларга байрам палови ҳам тарқатилди.

Mobiuzнинг Чирчиқ шаҳридаги Хизмат кўрсатиш маркази манзили: Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 13-уй. Иш вақти: ҳар куни дам олишларсиз соат 9:00 дан 18:00 гача.

Очилиш маросимидан кўпроқ суратлар билан pr.mobi.uz да танишишингиз мумкин.

Аввалроқ Mobiuz Тошкент вилоятида эришилган натижалар ҳақида хабар берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг