Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёл Технопаркда бўлдилар (фото)

Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёл Технопаркда бўлдилар (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёл Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрдилар.

Олий мартабали меҳмонга Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар, жумладан, Жанубий Кореянинг «Samsung Electronics» компанияси технологияси асосида тайёрланаётган техника намуналари намойиш этилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион доллар бўлган 16 та ишлаб чиқариш қуввати жойлашган. Бу йил логистика маркази иш бошлайди.

Маҳсулотлар хорижий брендлар остида ва уларнинг назоратида ишлаб чиқарилади, ички ва ташқи бозорларда катта талабга эга. Улар 10 та давлатга экспорт қилинмоқда.

Президентлар икки мамлакат етакчи корхоналари кооперациясини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, илғор технологиялар ва инновацияларни трансфер қилиш муҳимлигини таъкидладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг