Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Mobiuz Қашқадарё вилоятидаги йирик офислардан бирини тўлиқ янгилади

Mobiuz Қашқадарё вилоятидаги йирик офислардан бирини тўлиқ янгилади

Фото: «Xabar.uz»

Китоб шаҳрида реконструкция ва таъмирдан сўнг Mobiuz хизмат кўрсатиш маркази очилди.

Бу Қашқадарё вилояти аҳолиси ва меҳмонлари учун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан муносиб совғадир. Янгиланган Хизмат кўрсатиш маркази абонентларга мобил алоқа ва интернет хизматлари билан боғлиқ ҳар қандай масалаларни ҳал қилиш учун замонавий шароитларни таклиф этмоқда.

Абонентларга яқинроқ бўлиш

Mobiuz мобил оператори инфратузилмани ривожлантириш ва мамлакат бўйлаб офислар тармоғини кенгайтиришга сармоя киритишда давом этмоқда. Компания ўн бешта Хизмат кўрсатиш маркази, кўплаб савдо ва хизмат кўрсатиш офислари, шунингдек, кенг дилерлик тармоғига эга.

Mobiuz 2022 йилдан бошлаб ўз офисларида хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш стратегиясини амалга ошириб келмоқда. У абонентлар, корпоратив мижозлар, тижорат ҳамкорлари, шунингдек, бевосита офис ходимлари учун қулай шарт-шароитларни яратишни назарда тутади. Реконструкция ва таъмирлаш жараёнида иш жойи ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, иш ўринларини ташкил этиш концепцияси қайта кўриб чиқилмоқда.

Юқори даражадаги қулайлик

Қашқадарё вилояти жадал ривожланаётган ҳудуд бўлиб, бу ерда Mobiuzнинг бир вақтнинг ўзида иккита асосий минтақавий офиси фаолият юритади. Улар Қарши ва Китоб шаҳарларида жойлашган бўлиб, вилоятнинг турли туманларидаги фаолиятни самарали назорат қилиш, абонентларни ишончли қўллаб-қувватлаш ва уларга хизмат кўрсатишни таъминлайди.

Mobiuzнинг Китобдаги янгиланган офисида абонентлар қулай ва замонавий шароитда кенгайтирилган хизматлардан фойдаланишлари мумкин. Бу ерда ҳар бир ташриф буюрувчи мутахассислардан малакали ёрдам олиши мумкин бўлган макон яратилган. Кутиш вақтини қисқартириш ва ҳар бир мижозга индивидуал ёндашувни таъминлаш мақсадида электрон навбат ва интерактив панель тизими жорий этилган.

Байрамона очилиш маросими

Mobiuz хизмат кўрсатиш марказининг очилиши анъанавий тарзда байрамона руҳда ўтди. Офис байрамона безатилди, концерт-кўнгилочар дастур, шунингдек, совринлар ўйини ташкил этилди.

Маросимда компания, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлиги вакиллари, компаниянинг тижорат ҳамкорлари ва абонентлари, Китоб шаҳри аҳолиси иштирок этди. Қизил тасмани рамзий кесиш билан офис ишга туширилиши эълон қилинди.

Дам олиш кунларисиз ҳар куни ишлайди

Mobiuz хизмат кўрсатиш маркази манзили: Китоб шаҳри, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 1-уй. У ҳар куни 9:00 дан 18:00 гача дам олиш кунларисиз ишлайди.

Mobiuz Қашқадарё вилоятининг Китоб ва унга яқин туман ва шаҳарлар аҳолисини янгиланган Хизмат кўрсатиш марказига ташриф буюришга ва янги даражадаги хизматнинг афзалликларини баҳолашга таклиф қилмоқда!

Mobiuzнинг барча янгиликлари билан компаниянинг Telegram-каналида танишиб чиқишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг