Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда расман фазовий агентлик очилди

Жанубий Кореяда расман фазовий агентлик очилди

Фото: Korea Times

Жанубий Корея аэрокосмик агентлиги (KASA) расман иш бошлади. Бу ҳақда KASA раҳбари Юн Ён Бин баёнот берди.

«KASAнинг ташкил этилиши хусусий сармоялар ёрдамида космик саноат экотизимини шакллантириш йўли билан Жанубий Кореянинг фазовий иқтисодиёт маркази сифатида шаклланишида муҳим босқич ҳисобланади», — Юн Ён Биннинг сўзларини келтирди Yonhap агентлиги.

Агентлик штаб-квартираси мамлакат жанубидаги Сачхон шаҳрида жойлашган бўлиб, бу ерда 300 киши фаолият бошлайди. Ташкилотга мамлакатнинг фазо соҳасидаги миллий стартегиясини ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари бориш, кадрлар тайёрлаш, космик саноатни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби вазифалар юкланган. KASA 2032 йилда Ойга, 2045 йилда Марсга миссиялар жўнатиш бўйича лойиҳаларни ҳам назорат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг