Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди

Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди

Фото: ТАСС

Нуфузли Nature Microbiology илмий журнали Дания техника университети профессори Моҳир Ҳошим раҳбарлигида ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда айтилишича, исталган қон гуруҳини универсал (биринчи) гуруҳга айлантириш мумкин.

Биологлар тажрибалар давомида инсон микрофлорасида мавжуд бўлган Akkermansia muciniphila турига мансуб бактериялар ишлаб чиқарадиган модда исталган қон гуруҳини биринчи қон гуруҳига айлантира олишини аниқлашди.

Маълумки, биринчи қон гуруҳи универсал бўлиб, бошқа исталган қон гуруҳидаги одамга уни қуйиш мумкин.

Мутахассислар инсон организмида аниқланган бу хусусият шифокорларнинг ишини анча енгиллаштиришини, беморнинг «нотўғри» қон олиш эҳтимолини пасайтиришини таъкидлашмоқда. Қолаверса, қон қуйиш марказларида логистика фаолиятини ҳам яхшилайди. Бошқа гуруҳлардаги қонни биринчи гуруҳга айлантириш жараёни ярим соатдан ошмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг