Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Google янги офисида Wi-Fi ўрната олмаганлиги учун ходимларига кафеда ўтириб ишлашга рухсат берди

Google янги офисида Wi-Fi ўрната олмаганлиги учун ходимларига кафеда ўтириб ишлашга рухсат берди

Google компанияси янги офисига Wi-Fi ўрната олмади. Шу боис ходимлар Ethernet кабелларини ноутбукларига улашга ёки ўз телефонларидан интернетни тарқатишга мажбур бўлишмоқда.

Гап шундаки, офис томининг тўлқинсимон дизайни туфайли бутун бошли Wi-Fi сигналини ютиб юбормоқда. Машҳур компания муаммони оддийгина ҳал қилди ва ходимларини шунчаки яқин атрофдаги кафеда ўтириб ишлашга юборди.

Шундай гигант компания битта Wi-Fiни ишлата олмаётганлиги қизиқ албатта, аммо шинам кафеда, бир финжон иссиққина қаҳва устида ишлаш ходимлар учун ҳам ёқимли бўлса кераг-а?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг