Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Чиройли» авторақам эгалари учун қулайлик эълон қилинди (видео)

«Чиройли» авторақам эгалари учун қулайлик эълон қилинди (видео)

Автомобилини сотган ва аукцион орқали олинган чиройли рақамини заҳирага олиб қўйганлар учун Ягона порталда қулайлик яратилди.

Эндиликда my.gov.uz портали орқали захирага олиб қўйилган автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиси тўғрисидаги маълумотларни исталган вақтда онлайн олиш мумкин.

Бунинг учун my.gov.uz дан «Транспорт» бўлимига кириш ва тегишли хизматни танлаш кифоя.

Битта тугма босиш орқали сизга тегишли бўлган захирадаги авторақамнинг:

  • давлат рақам белгиси;
  • захирага олинган куни ва сақланиш муддати;
  • қайси  бўлинмада эканлиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўласиз.

Ушбу маълумотлар билан сиз кўрсатилган бўлинмага бориб, авторақамингизни олишингиз мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг