Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Батареяси энг яхши смартфон аниқланди

Батареяси энг яхши смартфон аниқланди

Фото: Oppo

DxOMark компанияси мутахассислари Oppo Find X7 Ultraни автоном ишлаш даври энг яхши смартфон, деб топишди.

Oppo Find X7 Ultra тўлиқ қувват олишга нисбатан кам вақт сарфлаши ва бу қуввати узоқ вақтга етиши билан мутахассислар эътиборига тушган. Видеолар томоша қилиб, ўйин ўйнаганда, қўнғироқлар пайтида ҳам бу смартфоннинг аккумулятори панд бермаган.

Бироқ фотосуратлар олиш жараёни ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланганда смартфон ўртадан паст автоном натижа кўрсатди.

DxOMark маълумотига кўра, Oppo Find X7 Ultra аккумулятори сиғими 5000 мАс бўлиб, бир тўлиқ қувват билан 2 кун ва 19 соат ишлаб беради. Беш дақиқа қувват олса яна 10 соатгача фойдаланишга етади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг