Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Америка университети очилди

Ўзбекистонда Америка университети очилди

Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети ташкил этилди. 

Президент қарорига кўра, университет муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрлар тайёрлайди.

Университет фаолияти 2024/2025-ўқув йилидан бошланиб, талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. 

Битирувчиларга Аризона давлат университетининг ёки Америка Қўшма Штатларида тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг дипломи берилади. Бунда битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг