Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Апеллация аризаларини қабул қилиш муддати эълон қилинди

Апеллация аризаларини қабул қилиш муддати эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апеллация аризаларини my.uzbmb.uz сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн тарзда 18 августдан 27 августга қадар (10 кун давомида) беришлари мумкин.

Абитуриент апеллация шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апеллация аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши керак.

Апеллация шикоятларини кўриб чиқиш 2024 йил 22 августдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024−2025 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг