Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

110 минг ўғил-қизларимиз хорижда таҳсил олмоқда

110 минг ўғил-қизларимиз хорижда таҳсил олмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали етти йилда АҚШнинг «Печак лигаси»га кирувчи Гарвард, Йель, Колумбия, Стенфорд каби топ-8 та, Буюк Британиянининг «Расселл гуруҳи»даги Оксфорд, Кэмбридж, Бирмингем каби 24 та олийгоҳни 50 нафар ёшларимиз битирди.

Бу нуфузли олийгоҳларда ўқиётган ёшларимиз сони эса 200 дан ошди.

Президент мактаби баҳолаш тизими 500 та мактабда жорий қилиниши ҳисобига бир йилни ўзида билимларни ўзлаштириш 53 фоиздан 60 фоизга ошди.

Бу йил мактабларни 14 мингдан зиёд ўқувчи олтин ва кумуш медаллар билан битирди.

«Катта бешлик» фан олимпиадаларида қўлга киритилган медаллар охирги тўрт йилда 2 карра кўпайди.

Президент фарзандларимизни тарбиялаб, ўқитиб, мана шундай ютуқларга эришишига сабабчи бўлган ота-оналар, устоз ва мураббийларга чуқур миннатдорлик билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг