Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир олтин ва бронза қўлга киритилди

Яна бир олтин ва бронза қўлга киритилди

Париж Паралимпиадасида пара енгил атлетика баҳсларида навбатдаги медаллар қўлга киритилди.

F37 классида ядро улоқтириш финалида Қудратулла Маъруфхўжаев 16.37 метр натижа билан чемпион бўлган бўлса, 15.24 метр натижа кўрсатган Толиббой Йўлдошев бронза медалига эга чиқди.

Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 6 тага етди — 2 тадан олтин, кумуш ва бронза билан умумжамоа ҳисобида 8-ўриндан жой олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг