Харбин-2025: Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли старт олди
![Харбин-2025: Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли старт олди](https://static.xabaruz.com/crop/3/2/920__95_3288918622.jpg)
Бугун, 7 феврал куни Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинларига старт берилди.
Шорт-трек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог мамлакатимиз делегациясининг Харбин-2025 даги иштирокини муваффақиятли бошлаб берди. 1500 метр масофага кечган пойганинг чорак финалида қатнашган юртдошимиз 2:30:60 дақиқалик натижа билан ярим финалга йўл олди.
Бироздан кейин спортчимиз 500 ва 1000 метр масофаларда ҳам саралаш дастурида стартга чиқади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter