Винисиус Жуниор йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Бразилиялик Винисиус Жуниор ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Қатар пойтахти Доҳада ФИФА The Best мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун 11 нафар футболчи сараланган. 2023 йил 21 августдан 2024 йил 10 августгача бўлган ўйинлар таҳлил қилиб чиқилди.
Маросим якунида ФИФА президенти Жанни Инфантино мукофот соҳибини элон қилди. Винисиус биринчи марта ушбу мукофотни олди ва шахсан саҳнага чиқди, шундан сўнг у тантанали нутқ сўзлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ баъзи ОАВлар бразилиялик футболчини «Олтин тўп»нинг потенциал ғолиби деб атаганди, аммо бу соврин якунда Англиянинг «Манчестер Сити» клуби футболчиси, испаниялик Родрига насиб этди.
Айтана Бонмати ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилди. Аввалроқ, «Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси «Олтин тўп»ни ҳам олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter