Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қатар Олимпия ўйинларини ўтказади

Қатар Олимпия ўйинларини ўтказади

Фото: Tourprom

2036 йилги Ёзги Олимпиада Қатар пойтахти Доҳада ўтказилади, бу ҳақда Relevo портали хабар берди.

Манбага кўра, қатарликлар Халқаро олимпия қўмитаси билан музокараларни якунлаш арафасида, тез орада якуний нуқта қўйилади.

Аммо расмий баёнот 2026 йилда берилиши айтилмоқда. Қатардан ташқари, 2036 йилда Олимпия ўйинларини ўтказишга Саудия Арабистони, Испания, Индонезия, Чили, Ҳиндистон ва Германия даъвогар эди.

Маълумки, Қатар 2022 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг