Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарё ёшларининг тарихий ғалабалари (фото)

Қашқадарё ёшларининг тарихий ғалабалари (фото)

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказилаётган мини-футбол бўйича ДХХ кубогининг ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги мусобақалар ўз якунига етди. Пойтахтимиздаги «Бунёдкор» футбол академияси майдонларида сўнги 5 кун давомида қизиқарли беллашувларга мезбонлик қилди.

Қашқадарё вилоятининг қизлар ва ўғил болалар жамоалари мини-футбол бўйича «ДХХ кубоги» мусобақасида янги тарих ёзишди. Ҳар иккала жамоа ҳам финал учрашувларида рақиблари устидан ғалаба қозониб, республикада тенгсиз эканликларини исботладилар. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги хабар берди.

Учрашувлар натижалари:

Қашқадарё 3-2 Наманган (ўғил болалар)

Тошкент вилояти 3-4 Қашқадарё (қиз болалар)

Эслатиб ўтамиз, шунингдек, бугун, 24 август куни футбол бўйича финал учрашувлари ҳам бўлиб ўтади: манзил — Тошкентдаги «Жар» стадиони, бошланиши — соат 19:00.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг