Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Париж-2024: Сена суви ифлослангани боис сузиш машқлари бекор қилинди

Париж-2024: Сена суви ифлослангани боис сузиш машқлари бекор қилинди

Фото: Reuters

Париж Олимпиадасида триатлончиларнинг иккинчи сузиш машқлари Сена дарёси сувининг сифати ёмонлиги боис бекор қилинди. Бу ҳақда Олимпиада ташкилий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

«Олимпиада ташкилий қўмитаси, Халқаро триатлон федерацияси ва маҳаллий ҳокимият сузиш қисмни бекор қилди. Сувнинг сифат даражаси етарлича кафолат бермайди», — дейилади хабарда.

Олимпиада арафасида Сена дарёсини тозалашга жуда катта эътибор қаратилган эди. Бу ерда қилинган ишларни кўрсатиш ва сув тозаланганини исботлаш мақсадида 17 июл куни Париж мэри Анн Идалга чўмилиш учун сувга тушганди. Олимпиаданинг очилиш маросими ҳам Сенада ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг