Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Музаффарбек Тўрабоев олимпиадада бронза медални қўлга киритди

Музаффарбек Тўрабоев олимпиадада бронза медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалига сазовор бўлди.

Дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев -100 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда испаниялик Николоз Шеразадишвилини мағлубиятга учратди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 1 та бронзага етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг