Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон БААни қийинчилик билан мағлуб этди

Ўзбекистон БААни қийинчилик билан мағлуб этди

Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистон-БАА термалари ўзаро куч синашди

Учрашув кескин вазиятларга бой бўлди. Аммо биринчи бўлимда томонларга гол уриш насиб этмади. 

Иккинчи бўлимда ҳакам ўзбекистонлик футболчига қарши қўпол ўйнаган рақиб ўйинчисини майдондан четлатди. 

76-дақиқада БААлик футболчи жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнади. Белгиланган пеналтини Отабек Шукуров голга айлантирди. 

Ўйин тақдирини шу гол ҳал қилди. Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги очколар сони 10тага етди. 

Эслатиб ўтамиз,  аввалги турда Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнаганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг