Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Муроджон Аҳмадалиевга рақиб топилди

Муроджон Аҳмадалиевга рақиб топилди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақиби аниқ бўлди.

WBA қарорига кўра, Муроджон Аҳмадалиев (11-1, 8 KO) навбатдаги жангини япониялик Томоки Камеда (43 жанг, 40 ғалаба)га қарши ўтказади.

Жанг санаси ҳозирча аниқ эмас. Томонлар 30 кун ичида жанг бўйича келишувга эришиши лозим. Агар келишув амалга ошмаса, промоутерлик савдоси ташкил этилади.

Баҳс ғолиби ҳозирда Марлон Тапалесга тегишли бўлган камар учун мажбурий даъвогарга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон апрель ойида филиппинлик Марлон Тапалесга қарши жангда мағлубиятга учраб, WBA ва IBF камарларини бой берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг