Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ливерпул»ни янги мавсумда ким бошқариши маълум бўлди

«Ливерпул»ни янги мавсумда ким бошқариши маълум бўлди

Нидерландиянинг «Фейноорд» клуби бош мураббийи Арне Слот 2024/25 йилги мавсумда Англиянинг «Ливерпул» клубини бошқаришини айтди, деб хабар беради ESPN.

«Кейинги мавсумда «Ливерпул»ни бошқара олишимни тасдиқлашим мумкин», деди Слот.

Слот «Ливерпул» бош мураббийи сифатида германиялик Юрген Клопп ўрнини эгаллайди.

Слот мураббий сифатида 2022/23 йилги мавсумда «Фейеноорд» билан Голландия чемпионига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 11 май куни «Манчестер Сити» чемпионатнинг 36-тури доирасида «Фулхэм»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйиндан кейин «Ливерпул» АПЛда ғалаба қозониш имкониятини йўқотди. 

Этиборлиси, бу бош мураббий Юрген Клопп учун клубдаги сўнгги мавсум бўлиб, у мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этади; У 2015 йилнинг кузидан бери Англиянинг «Ливерпул» клубида ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида «қизиллар» Англия Премер-лигаси (АПЛ), Чемпионлар Лигаси, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Лига кубоги, Англия кубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг