Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ибрагимович Рим папасини ҳайратда қолдирди

Ибрагимович Рим папасини ҳайратда қолдирди

Италиянинг «Милан» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович Рим папаси билан учрашди ва ўзининг гаплари билан уни ҳайратда қолдирди.

«Тинчлик ва муҳаббат», деб ёзган 40 ёшли футболчи Твиттерга папа Франциск билан тушган расмини қўйиб.

Ибрагимович Рим папаси билан қисқа суҳбат олиб борган. Кейин эса ўзи ҳақидаги «Адреналин» китобини совға қилган.

«Сизга бир нима олиб келдим ва шахсан ўзим топширишни истадим. Бу ҳаётимнинг бир қисми, бу китоб мен ҳақимда», деган Златан.

Сўнг футболчи «Папа Франциск сўзи бўйича спорт» деган дастхат билан китоб ва 11 рақами туширилган «Милан» либосини берган.

«Милан» сизга ёқадими? Бу либос билан мен майдонда сеҳргарлик қиламан», дея суҳбатни якунлаган Златан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг