Ҳусанов «Ман Сити»нинг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди
![Ҳусанов «Ман Сити»нинг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди](https://static.xabaruz.com/crop/8/8/920__95_88897299.png)
Англия кубоги 1/16 финал босқичида «Манчестер Сити» меҳмонда «Лейтон Ориент» устидан қозонилган зафар ҳисобига кейинги босқични нақд қилди. Иккинчи таймда майдонда ўзини кўрсатган Абдуқодир Ҳусанов учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири деб топилди.
Sofascore портали «Сити»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг футболчилар ҳаракатини баҳолади.
Иккинчи таймда захирадан ўйинга қўшилган ва ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланган Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари 10 баллик тизимда 7,8 баллга баҳоланди. Фақат Грилиш (8,5) ва О`Райли (8) ўзбекистонлик футболчидан яхшироқ баҳо олди. Улар асосий таркибда туширилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter