Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Евро-2024: Швейцария Венгрияни мағлубиятга учратди

Евро-2024: Швейцария Венгрияни мағлубиятга учратди

Фото: Чемпионат

Германия мезбонлик қилаётган футбол бўйича Европа чемпионатининг иккинчи ўйинида А гуруҳидан ўрин олган Венгрия – Швейцария учрашуви якунига етди.

Швейцарияликлар биринчи таймда рақиблар дарвозасига икки марта йўл топишди (Квадво Дуа — 12, Мишел Эбишер — 45).

Иккинчи таймнинг ўрталарида венгерлар орадаги фарқни қисқартиришди (Барнабаш Варга 66).

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда швейцарияликлар қарши ҳужумдан гол киритиб, ўзлари учун муҳим уч очкони қўлга киритишди.

Евро-2024. А гуруҳи. 1-тур

Венгрия — Швейцария 1:3

15 июн, «Рейн Энерги» стадиони, Кёлн

Голлар: Барнабаш Варга (66) — Квадво Дуа (12), Мишел Эбишер (45), Брел Эмболо (90+3).

Кеча очилиш ўйинида А гуруҳидан ўрин олган Германия — Шотландия ўйини немисларнинг 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугаганди.

А гуруҳида 1-турдан кейинги вазият

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг