Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Евро-2024: Испания Хорватия устидан ишончли ғалаба қозонди

Евро-2024: Испания Хорватия устидан ишончли ғалаба қозонди

Фото: Чемпионат

Футбол бўйича Европа чемпионати В гуруҳидан ўрин олган Испания ва Хорватия ўртасидаги 1-тур ўйини якунига етди.

Ўйиннинг тақдири биринчи таймдаёқ ҳал бўлди. 29-дақиқада Алваро Моратанинг голи Испания терма жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб Фабиан Руис ўз голи билан орадаги фарқни катталаштирди. 45+2-дақиқада Ламин Ямалнинг узатмасини Даниэл Карвахал хорватлар дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи тайм тенг курашлар остида ўтди. Испания дарвозасига белгиланган пеналтини хорватлар голга айлантира олишмади.

Евро-2024. В гуруҳи. 1-тур

Испания — Хорватия 3:0

15 июн, «Олимпиаштадион, Берлин

Голлар: Мората (29), Руис (32), Данэл Карвахал (45+2).

Бугун оқшом, соат 23:59 да В гуруҳидаги иккинчи ўйинда Италия ва Албания куч синашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг