Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Евро-2024. Чехия билан дуранг ўйнаган Грузия илк очкосини қўлга киритди

Евро-2024. Чехия билан дуранг ўйнаган Грузия илк очкосини қўлга киритди

Фото: Чемпионат

Европа чемпионатининг F гуруҳида илк ўйинларида мағлубиятга учраган Грузия ва Чехия 2-тур баҳслари доирасида учрашди.

Чехлар устунлигида ўтган ўйин дуранг билан тугади, грузинлар йирик турнирлардаги тарихий илк очкосини қўлга киритди.

Тошкент вақти билан 21:00 да гуруҳнинг иккинчи ўйинида Туркия (3) Португалияга (3) қарши майдонга тушади, ўйин ғолиби плей-оффга йўлланма олади.

Евро-2024. F гуруҳи. 2-тур

Грузия — Чехия 1:1

22 июн, «Фолкпаркштадион»

Голлар: Микаутадзе (45+4, пеналти) — Шик (59).

Грузия: Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Кверквелия (Гвелесиани, 81), Двали, Цитаишвили (Лочошвили, 62), Кочорашвили, Меквабишвили, Давиташвили (Чакветадзе, 62), Кварацхелия (Лобжанидзе, 82), Микаутадзе (Квилитая, 88).

Чехия: Станек, Цоуфал, Ҳранач, Голеш, Крейчи, Юрасек (Шевчик, 81), Провод (Барак, 81), Соучек, Черни (Юрасек, 55), Шик (Хитил, 68), Гложек (Лингр, 55).

Огоҳлантиришлар: Цоуфал (18), Кашиа (36), Провод (40), Юрасек (47), Голеш (53), Соучек (81), Гвелесиани (81), Меквабишвили (83), Кочорашвили (90+5).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг