Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ. «Реал» суперкамбэк эвазига «МС»ни енгди, «ПСЖ» ва «Дортмунд»нинг бир оёғи 1/8 финалда

ЕЧЛ. «Реал» суперкамбэк эвазига «МС»ни енгди, «ПСЖ» ва «Дортмунд»нинг бир оёғи 1/8 финалда

Фото: Championat.com

Европа Чемпионлар лигасида 1/8 финалга ўтиш босқичининг бир нечта ўйинлари бўлиб ўтди.

Сафарда ўйнашига қарамасдан, «ПСЖ» — «Брест», «Боруссия Дортмунд» — «Спортинг» устидан ишончли ғалаба қозониб, 1/8 финал масаласини деярли ҳал қилди. «Ювентус» эса ўз майдонида «ПСВ» устидан қийин ғалабага эришди.

Марказий ўйинда «Манчестер Сити» амалдаги чемпион «Реал»дан аламли мағлубиятга учради. Ҳоланднинг дублига Мбаппе ва Диас жавоб бериб ҳисобни тенглаштиришди, 90+2-дақиқада эса Беллингҳэм мадридликларга ғалаба голини совға қилди. «Манчестер Сити»нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.

Жавоб беллашувлари 19 феврал куни ўтказилади.

ЕЧЛ. 1/8 финалга чиқиш учун ўтиш босқичи

Биринчи ўйин

Брест — ПСЖ 0:3

Голлар: Витиня (21, пеналти), Дембеле (45, 66).

Спортинг — Боруссия Д 0:3

Голлар: Гирасси (60), Гросс (68), Адейеми (82).

Ювентус — ПСВ 2:1

Голлар: Маккенни (34), Мбангула (82) — Перишич (56).

Манчестер Сити — Реал 2:3

Голлар: Ҳоланд (19, 80 пеналти) — Мбаппе (60), Диас (86), Беллингҳэм (90+2).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг