Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун нуфузли шахмат турнири бошланади

Бугун нуфузли шахмат турнири бошланади

Бугун Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий «Tata Steel Chess-2025»мусобақаси старт олади.

Мусобақада ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоевлар ҳам иштирок этади.

«Мастерс» гуруҳида баҳс олиб борадиган Нодирбек Абдусатторов 1-турда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа билан тўқнаш келади. Биринчи тур учрашувлари бизнинг вақт билан соат 18:00 да бошланади.

Биринчи раунд жуфтликлари:

Пентала Харикришна — Аржун Эригайси

Макс Вармердам — Алексей Сарана

Рамешбабу Прагнанандха — Нодирбек Абдусатторов

Вэй И — Фабиано Каруана

Леон Люк Мендонка — Винсент Каймер

Йорден ван Форест — Владимир Федосеев

Гукеш Доммаражу — Аниш Гири.

«Челленжер» гуруҳидаги Нодирбек Якуббоев эса биринчи даврада ҳиндистонлик Дивья Дешмух билан беллашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг