Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асад Тоштемиров ва Ёрқинбек Одилов Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди

Асад Тоштемиров ва Ёрқинбек Одилов Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди

Ўзбекистон паралимпия ўйинларида яна иккита олтин медални қўлга киритди. Асад Тоштемиров - Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Пара таэквондо бўйича эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Асад Тоштемиров иштирокидаги финал жангги якунланди. Вакилимиз ҳал қилувчи баҳсда мексикалик Луис Марио Нажерага қарши даянга чиқди ва 38:17 ҳисобида мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.

Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида финал жанги ўтказилди. Афсуски, ҳамюртимиз Гулжаной Наимова жароҳат олиб жангни давом эттира олмади ва британиялик Эми Трусдейлга 8:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ёрқинбек Одилов делегациямиз ҳисобига бешинчи олтин медални қўшиб қўйди

Ҳозиргина пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф57 классида найза улоқтириш баҳслари якунлади. Биз учун аҳамиятлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Ёрқинбек Одилов 50.32 метр натижа қайд этиб, делегациямизга бешинчи олтин медални тақдим этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг