Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан мулоқот қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 март куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Президент Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённи таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, фаолиятида катта муваффақиятлар, дўст Амирликлар халқига тинчлик-осоийшталик ва равниқ тилади.

Икки мамлакат етакчилари бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган муборак Рамазон ойининг бошлангани билан ҳам бир-бирини самимий табрикладилар.

Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик бугунги кунда юксак даражага чиққани катта мамнуният билан қайд этилди.

2023 йил якунига кўра ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ошди. Ўзбекистонда Амирликлар сармояси иштирокида 300 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, қўшма лойиҳалар портфели 4 миллиард доллардан ошди. Бундан ташқари, юқори технологиялар, энергетика, геология, қишлоқ хўжалиги, туризм, IT, инфратузилма, логистика ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Томонлар амалий ҳамкорликни барча йўналишларда фаоллаштиришга тайёр эканини тасдиқладилар. Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг