Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди. 

Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўғонга ҳамдардлик йўллади.

Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ёнғинда жами 66 киши қурбон бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг