Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қатар амири Ўзбекистонга келади

Қатар амири Ўзбекистонга келади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 19 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни тантанали топшириш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлади.

Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган мукофот билан 2016 йилдан буён ҳар йили глобал миқёсда коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссасининг эътирофи сифатида таниқли жамоат арбоблари, экспертлар ва журналистлар тақдирлаб келинмоқда.

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳам бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 1-2 октябрь кунларидаги Қатарга давлат ташрифи давомида, энг аввало, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, Қатар амири шу йилнинг июн ойида ҳам Ўзбекистонга келганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг