Юртимизда фаолият юрутувчи интернет магазинлар, онлайн дўконлардан фойдаланиб турасизми?
Ҳозирги интернет магазинлар - электрон савдо майдонларининг пул айланмаси дунё бўйича умумий савдо айланмасининг 9% қисмини ташкил қилади. Айрим технологик ривожланган давлатларда бу кўрсатгич 25% гача ошиб борган. Amazon, eBay, AliExpress, Alibaba, Wallmart, Flipcart, BestBuy каби гигант интернет дўконлар дунё бўйича чакана савдо амалиётларини муваффаққият билан олиб бормоқда.
Бизнинг юртимизда бу соҳада Arba.uz, Abad.uz, Bulavka.uz, Home24.uz, Asaxiy.uz каби интернет дўконлар ўз фаолиятини кенгайтириб боришмоқда. Ушбу маҳаллий интернет дўконлардан ҳарид қилиб кўрганмисиз