Новости в нашем Телеграм канале Подписаться ×

Мустаҳкам Тангриёрова

Оққан дарё оқаверади. 

Икки қаватли уй қулашида усталар айбдор бўлганми? Ёки ёлғон хабардан бирор мақсад борми?

Икки қаватли уй қулашида усталар айбдор бўлганми? Ёки ёлғон хабардан бирор мақсад борми?

Самарқандда икки қаватли уйнинг қулаши ортидан ижтимоий тармоқларда яна бир видеолавҳа тарқалди.

Видеолавҳа бошловчи қизнинг «Кўриб ҳайрон қоласан киши. Мана булар қўшнисининг икки қаватли уйи қулашига сабаб бўлган котлаванни қурган усталар» деган гапи билан бошланади. Тасвирда қўлида белкурак билан турган ва масхаромуз кулаётган 4 нафар ишчи кўринади. «Усталар жуда хурсанд кўринади, – давом этади бошловчи. – Афтидан, уй қурдираётган одамнинг ҳеч қандай айби йўқ.»

Тасвирнинг шу жойида Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани марказида 14 май оқшомида қулаган уй видеоси монтаж билан уланган. Кейин тасвир яна ҳандақдаги усталар саҳнасига кўчади. Бошловчи кадр ортидан давом этиб, «усталар ўйин қилиб ўйиндан чўғ чиққан кўринади. Чунки усталар қўшнининг икки қаватли уйи пойдевори остидан ўйин қилиб эшик очиб кўришган экан» дейди. Тасвирда усталар ҳандаққа туташган бино пойдевори остидан очилган дарча ўрни кўрсатилади ва шу жойга ишора қилиб «Марҳамат, келинглар» дейишади. Кейин Самарқанддаги уйнинг қулаш жараёнининг олд пландан тасвирга туширилган жойи кўрсатилади.

Пастдарғом тумани Жума шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 28-манзилдаги қулаган уй эгалари усталар айбланган видеолавҳани ёлғон, яъни фейк деб айтдилар.

«Бу бизни уйимиз эмас-ку. Бу умуман бошқа жой. Бизни уйимиз олдида шлокаблокдан девор қилинмаган. Уйимиз қулашига сабаб бўлган ҳандақ тунука билан ўралган. Бу тасвирда эса кўча томондан чорпоя турибди ва унга ёндаш шлокоблокдан девор бор. Бундан ташқари, видеода чуқурлик икки метрча қазилган. Бизнинг уйимиз орқаси 5 метрча қазилган эди», дейди Жамшид Муродуллаев.

Хўш, фейк видеолавҳа тарқатишдан мақсад нима? Тутуруқсиз каналларнинг одатдаги обуначи ёки лайк тўплашими?

Халқимизда бир гап бор, ёрдам беролмайсанми, зараринг ҳам тегмасин. Фейк видео уйсиз қолган, шусиз ҳам изтиробдаги хонадон аъзолари ярасига туз сепмайдими? Камига монтаж орқали ёлғон маълумот тарқатилган видеони қурилиш эгалари уюштирган деган гаплар ҳам ёйилмоқда. Мабодо бу гапга асос бўлганда ҳам, бу қурилиш ишида ноқонунийликни янада бўрттиради. Зеро, савдо маркази қурилишида ишлаётган ишчиларнинг ҳар бир ҳаракати назоратда бўлиши керак.

Видеодан кўриниб турибдики, тасвирдаги «усталар» Жума шаҳри ва унинг атрофига хос бўлмаган шевада гаплашяпти. Видео қачонлардир, қаердадир олинган бўлса ҳам ишчилар пойдевор остида шундай тажриба ўтказаяпти экан, ўша жойларда ҳам ўзбошимчалик, қурилиш нормативларини бузиш ҳолатлари борлигини кўрсатади. Шу жойида қулаган уй эгасининг «Кўчадан олиб келинган кишилар ишлашди» деган гапи ёдга тушади.

Шаҳарсозлик қоида ва нормалари бўйича қурилишда ишлайдиган уста бўлсин, мардикор бўлсин, қурилиш эгаси у билан шартнома тузиши керак. Бу ишчининг хавфсизлиги, иш ҳақини кафолатлаши баробарида қурилиш нормаларига амал қилиш мажбуриятини ҳам юклайди. Афсуски, қурилиш эгалари шартнома тузиш орқали юзага келадиган ортиқча харажатдан қочиб ва ёки бепарволикдан, қатор ҳолатларда умуман қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлмаган шахслар, ишчиларни жалб қилади, тепасида ўзи қараб турмайди.

Мустаҳкам Тангриёрова

Комментарии 0

Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии

Вход

Заходите через социальные сети