Арзон ва сифатли: 2025 йил бошида сотиб олиш учун энг яхши смартфонлар (топ-4)
Engadget экспертлари томонидан 2025 йил бошида сотиб олиш учун энг яхши ҳамёнбоп смартфонлар рейтинги тузилди. Рўйхатга нарх/сифат кўрсаткичи бўйича энг яхши тўртта смартфон киритилди.
OnePlus Nord N30 5G ушбу рейтингни бошқармоқда (нархи — $230).
Смартфонга кучли Snapdragon 695 процессори ўрнатилган, оператив хотираси — 8 ГБ, дисплейининг янгиланиш суръати — 120 Гц. Ушбу смартфон 5G тармоқларида ишлайди, 50 Вт тезкор қувватлагичга эга.
Samsung Galaxy A15 5G ҳам тўртликка киритилди (нархи — $200).
Смартфон 6,5 дюймли AMOLED-дисплейга эга (90 Гц частотали), афзалликларидан бири — аккумулятори икки кунга етади. Компания янгиланиш сиёсати таҳсинга лойиқ: Samsung тўрт йилгача хавфсизлик патчи билан таъминлашга ваъда бермоқда.
Moto G Play (2024) — рейтингдаги телефонларнинг энг арзони (нархи — $110).
Смартфон Snapdragon 680 процессорида ишлайди, экрани янгиланиши — 90 Гц, батареяси 46 соатгача ишлаб беради.
Motorola Moto G Stylus топ-4ни ёпиб берди (нархи — $200).
Бу телефоннинг ўзига хослиги — қайдлар ва расм чизиш учун мўлжалланган стилуси бор. Креатив фойдаланувчилар учун ажойиб танлов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter