Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразм вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Хоразм вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Шермуҳамедов  Абдумажид Мавлянович тайинланди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Полковник А. Шермуҳамедов тайинловга қадар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Равшан Султонхўжаев аввалроқ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг