Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хизмат хонасини қиморхонага айлантирган масъуллар ишдан ҳайдалди

Хизмат хонасини қиморхонага айлантирган масъуллар ишдан ҳайдалди

24 октябр, сешанба куни ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк туман ҳокими ёрдамчиси ва молия бўлими бошлиғи экани айтилган шахсларнинг хизмат хонасида қимор ўйнаётгани акс этган сурат тарқалган ва бир муддат ўтиб туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан ўрганиш бошланганини ва натижалари ҳақида эълон қилинишини билдирган эди.

Мазкур ҳолатга Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳам эътибор қаратиб, ҳар бир давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш мажбурияти борлигини эслатмоқда.

Агентлик, ўз навбатида, Учкўприк туманидаги давлат ташкилотларининг масъул ходимларининг одоб-ахлоқ нормаларига зид харакатлари юзасидан ўша куннинг ўзида  Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали назоратида ўрганиш бошланганини маълум қилади.

«Масала ташкилотлар қошидаги Одоб-ахлоқ комиссиясида муҳокама қилинди. Айни дамда ҳар иккала масъул шахснинг давлат хизматида фаолият юритмаётганлигини маълум қиламиз. Шунингдек, ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган. 

Айни кунларда давлат хизматчилари орасида Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари юзасидан қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилмоқда», – дейилади Агентлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг